РУС UZB ENG
  Konferensiya |   info@rmmk.uz |   +998 (71) 258-26-57

Yangiliklar

Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш республика курслари

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси йиғилишининг 2020 йил 27 мартдаги 11-сон баёнида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш республика курслари вазирлик тизимидаги Туман(шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбар ва ходимларини масофавий шаклда малакасини ошириш бўйича вазирлик томонидан тасдиқланган ўқув режа-график ва ўқув дастурларга асосан 2020 йилнинг 18-майдан 22 майгача давомийлиги 36 соатлик бўлган “Бандлик хизматида менежмент” йўналиши бўйича 18 нафар Туман(шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари директор ўринбосарлари тест тариқасида масофавий таълим шаклида малака оширдилар.

Шу сабабли 2020 йилнинг 1 июнидан бошлаб Республика курслари “Масофавий таълим платформаси”ни тўлиқ ишга туширди. Ҳозирги кунда 2020 йилнинг1 июнидан 12 июнгача давомийлиги 72 соатлик бўлган “Аҳолига бандлик хизматларини кўрсатиш асослари” йўналиши бўйича 30 нафар Туман(шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари Ишга жойлаштириш инспекторлари масофавий шаклда малакасини оширяптилар.

Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш республика курслари томонидан яратилган “Масофавий таълим платформаси”нинг афзалликлари ҳар битта мавзу учун ўқув услубий мажмуа, презентация, луғат, видеоролик, фойдаланган адабиётлар рўйхати, назорат саволлари, кириш чиқиш тестлари, ҳамда шу мавзу бўйича профессор-ўқитувчиларнинг видеодарслари киритилган.

Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш республика курсларида масофавий шаклда билим олган Туман(шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбар ва ходимлари “Масофавий таълим платформаси”да кириш тестини бажариб ҳар битта мавзу бўйича берилган назорат саволларига жавоб бериб, охирида чиқиш тести топшириб электрон сертификатга эга бўладилар.